Бешариқлик бир гуруҳ тиббиёт ходимлари навбатдаги ўқув-машғулотларини Туркия давлатида давом эттирмоқда.
Анқара университетининг тиббиёт факультетига қарашли шифохоналарда ихтисослашган тиббий ёрдам бўйича иш тажрибаларини мустаҳкамлаш учун борган 15 нафар ходимларга туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Лазиз Жўраев бошчилик қилмоқда.
Хабарингиз бўлса, ўтган йили сентябр ойида ҳам улар мазкур университетнинг Ибн Сино, Себеcи ва Зекай Тоҳир Бурак номидаги аёллар саломатлиги ва тадқиқот шифохоналарида бўлишиб, тажрибали мутахассислар билан бирга билимларини ошириб қайтган эдилар.