Category: Янгиликлар
Байрам шифохона дастурхонидан ҳам жой олди
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти минтақавий филиалида даволанаётган беморлар учун дастурхон ёзилди.
Тиббиёт тизимидаги камчиликлар танқид қилинди
Қувасой шаҳри, Олтиариқ ва Риштон туманларида тиббиёт тизими ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинган танқидий йиғилиш ўтказилди.
Она ва бола саломатлиги: таҳлил профилактикани кучайтириш зарурлигини кўрсатди
Фарғона вилоятида 2026 йилнинг дастлабки етти ойи бўйича она ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий кўрсаткичлар ва долзарб муаммолар таҳлил қилинди.
Юртимизда электрон сигареталар тақиқланмоқда: Қандай натижалар кутиляпти?
— Мақсад — болалар ва ўсмирларни, келажак авлодни, миллат генофондини, атроф-муҳитни янги тамаки ва никотин маҳсулотларидан ҳимоя қилиш ҳамда бунинг учун ҳуқуқий асосларни яратишдан иборат, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши кураш бўйича консультанти Шуҳрат Шукуров.
Электрон сигареталар таркибида 80 хил заҳарли кимёвий бирикмалар мавжуд
Жорий йил 1 март санасидан бошлаб юртимизда электрон сигареталар муомаласи тақиқланди. Хўш, бунга қандай зарурат бор эди? Бу борада халқаро тажриба қанақа?
Соғлиқни сақлаш тизимида нималар ўзгармоқда?
Фарғона вилояти Кенгаши сессиясидан репортаж. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов соҳада 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида […]
Сайёр қабул доирасида аҳоли учун бепул офтальмологик кўрик ташкил этилди
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жалолиддин Асомутдиновнинг Фарғона туманида ўтказган сайёр қабули доирасида аҳоли учун кенг қамровли тиббий кўрик ташкил этилди.
Фарғонада эндокрин касалликлар бўйича вазият таҳлил қилинди
Фарғона шаҳрида вилоят даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда эндокринолог мутахассислар иштирокида эндокрин касалликлар бўйича мавжуд эпидемиологик вазият, соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.
Фарғонада соғлиқни сақлаш тизимидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари Шоҳруҳ Шораҳметов ва Умида Газиева бошчилигида Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Генетика ва қалқонсимон без: нега баъзи касалликлар “яширин” кечади?
Бугунги кунда қалқонсимон без касалликлари энг кўп учрайдиган эндокрин муаммолардан бири ҳисобланади. Бироқ шифокорлар таъкидлашича, бу касалликларнинг барчаси ҳам оддий таҳлиллар орқали тўлиқ аниқланавермайди. Сабаб — генетика.