“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” – Қува тумани

Қува тумани “Пастки Хўжаҳасан” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 82-оилавий поликлиника 12 500 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Ҳашар асосида қурилган шифо маскани йиллар давомида эътибордан четда қолганди.

Эндиликда бу ерда Дастур ижроси доирасида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, касалликни эрта аниқлаш билан боғлиқ зарур шароитлар яратилмоқда.

– Чекка қишлоқда бу қадар катта ўзгаришлар амалга оширилмаган, – дейди поликлиника мудири Маъруфжон Эгалиев. – Ёмғир ёғса томдан чакка ўтарди, тиббий хизмат хоналари тор, қоронғу бўлгани беморларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Таъмирлаш жараёнида хоналар кенгайтирилди, қўшимча бинолар қурилмоқда. Беморлар учун кутиш жойлари, она ва бола хонаси, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, санитария-гигиена ҳолатларини яхшилаш билан боғлиқ барча ишлар амалга оширилмоқда.