Урология марказида навбатдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида навбатдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Реконструктив урологияга бағишланган маҳорат дарслари доирасидаги мураккаб турдаги операциялар Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Илхом Салимов раҳбарлигида олиб борилди.

2 кун мобайнида 4 нафар беморда буккал уретропластика, 2 нафарида икки томонлама уретероцистонеоанастамоз ва 1 нафар беморда меатотомия+анастоматик уретропластика+эпицистолитостомия, 1 та қовуқ орқали аденомэктомия каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффаққиятли бажарилди.

Қувонарлиси, шундай мураккаб операциялар вилоят шифохонасида ўтказилаётгани кўплаб юртдошларимиз оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда.