Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош мутахассислари бир ой муддатга Сўх тумани аҳолисига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш, кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат сафарига юборилди.
Соҳа мутахассислари томонидан 16-19 июнь кунлари тумандаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасаларида ”Д” назоратидаги 741 нафар беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсия ва даво муолажалари белгилаб берилди.
Бугун, 19 июнь туман шифохонаси тарихида илк маротаба буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.
Операция Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Саидмурод Исмоилов ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи, фалсафа доктори Одилжон Умаровлар бошчилигидаги юқори малакали хирурглар ҳамда туман шифохонаси маҳаллий мутахассислари иштирокида муваффақиятли ўтказилди.
Туманда мутахассислари томонидан тасдиқланган режа асосидаги ишлари кенг кўламда давом этмоқда.