Велосипедда сайр қилсангиз…

Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади. Шунингдек, юрак-қон томир тизимини ва мушакларни мустаҳкамлайди. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Варикознинг олдини олади. Таянч-ҳаракатланиш тизимини, иммунитетни мустаҳкамлайди. Уйқуни ҳамда қон айланишини яхшилайди.

Бир сўз билан айтганда, ҳар куни велосипедда сайр қилишни одатга айлантириш орқали соғлом ва фаол ҳаёт тарзига эришиш мумкин.

—Мен ҳозирги кунда 83 ёшдаман. Ҳар куни бадантарбия билан шуғулланаман. Масалан, велосипедда ҳаракатласангиз, эркакларда кўп учрайдиган простатит касаллигидан қутуласиз, — дейди Ўзбекистон туманилик Сирожиддин Далиев. — Иккинчидан турникка осилиб, ҳалинчак бўлиб ҳаракатласангиз умуртқа поғоналар чўзилиб, грижа каби турли хасталиклардан халос бўласиз. Буларни кунига 1-2 дақиқадан 2-3 маҳал бажарасиз. Шунингдек, томорқада меҳнат қиламан, ер чопаман, кўчатлар экаман. Бўш вақтим бўлса Нуронийлар масканига келиб, маданий ҳордиқ чиқараман. Бу ерда шашка, шахмат ўйнайман. Китоб мутола қиламан. Қадрдонлар билан суҳбатлашиб, “чой базми” қилиб ўтирамиз.

Фаол ҳаракат қилиш одамни тинчлантиради, кишининг чарчоғини олади.

Шунингдек,

  • Инсон ўзини ҳар томонлама соғлом ҳис қилади.
  •  Қон босимингиз меъёрда бўлади;
  • Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз;
  • Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолади;
  • Ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади;
  • Шамоллашни тезроқ енгиб ўтади. Чунки у иммунитетни мустаҳкамлайди;
  • У юрак-қон томирлар тизими – вегитатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди.