Республика Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказида “Йилнинг энг яхши лаборанти” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Танловда жами 16 нафар иқтидорли лаборантлар иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра, марказнинг Фарғона филиали Қўқон шаҳар бўлинмаси лаборанти Муқаддасхон Расулова “Йилнинг энг яхши лаборанти” деб топилди. У 1-даражали диплом билан тақдирланди.
Шунингдек, танловда бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиб бўлган қатнашчилар эътироф этилди. Куни кеча Муқаддасхон Расуловани Қўқонда, ўз ҳамкасблари байрамона тарзда кутиб олишди.
Табриклаймиз!