Пойтахтимизда «Ҳамшира – 2025» ва «Патронаж доя — аёл саломатлиги таянчи» республика кўрик-танловларининг якуний босқичи синовлари бўлиб ўтди.
Тадбир давомида “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови ғолибалари аниқланди.
Уларга кўра, “Йилнинг энг яхши операция хонаси ва блоки ҳамшираси” номинациясида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиали ҳамшираси Шахнозахон Ашурова 1-ўринга лойиқ деб топилди.
“Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси” номинациясида 2-ўрин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали жарроҳлик бўлими ҳамшираси Нафисахон Аброровага насиб этди.
“Йилнинг энг яхши реанимация ҳамшираси” — Зарифахон Насирова. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ҳамширасига 3-ўрин берилди.