Зарифахон Носировага қимматбаҳо совға тақдим этилди

Маълумки, «Ҳамшира – 2025» республика кўрик-танловининг якуний босқичида турли номинацияларда ғолиблар аниқланган эди. Уларнинг орасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ҳамшираси Зарифахон Насирова “Йилнинг энг яхши реанимация ҳамшираси” йўналишида 3-ўринга лойиқ деб топилганди.

Бугун, марказ филиалида совриндорнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти Кенгаши ходими Равшан Фозилов ва шифохона бош врачи Отабек Каримовлар ҳамшира Зарифахон Носировани самимий муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилади.

Танлов совриндорига қимматбаҳо совға тақдим этилди.