Шифохона ходимлари “Амирсой” дам олиш масканига саёҳат уюштирди

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш, уларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт – шароитлар яратилган.

Яқинда шифохонада узоқ йиллар давомида фаол хизмат қилиб келаётган 28 нафар кичик тиббиёт ходимлари Тошкент вилояти “Амирсой” дам олиш масканига саёҳат уюштирилди.

—“Яхши дам – меҳнатга ҳамдам” деган нақл халқимизда бежизга айтилмаган,—дейди марказ бош врачи Одилжон Умаров. — Ишчи ва ходимларимиз икки кун бўлса ҳам тоғ бағрида дам олиб, яхши кайфият билан қайтдилар.

Бундай саёҳатлар келгусида ходимларнинг руҳиятини кўтаришда, балки келгусида меҳнат жамоасида соғлом муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.